Грэм Сунесс Алехандро Гарначонинг сирғалари ҳақида гапирди.
"Гарначо мен учун жуда иқтидорли йигит, лекин мен у учун хавотирдаман. Мени эски авлод вакили дея танқид қилинг, лекин у машғулот пайтида иккита сирға таққан эди.
У ҳали кўп нарсаларни ўрганиши керак бўлган ёш футболчи. Мен шунчаки хавотирдаман, бу узоқ ҳикоя ва "Манчестер Юнайтед" учун янгилик эмас, улар ҳар доим бу мамлакатнинг энг жозибали футбол клуби бўлиб келган.
"Манчестер Юнайтед"да футболчилар жуда эрта "юлдузлик касали"га чалинишади, бу менинг фикрим", - деди "Ливерпул"нинг собиқ бош мураббийи Грэм Сунесс.