"Ноттингем Форест" Премьер-лигада "Эвертон"дан учралган мағлубиятдан сўнг ҳакамликдан ғазабланди.
Клубнинг фикрича, ҳакам уларнинг фойдасига учта пенальти белгиламаган. "Ўрмончилар" ҳатто ВАРда ўтирган ҳакам АПЛда жон сақлаб қолиш учун курашда "Ноттингем"нинг рақобатчиларидан бири бўлган "Лутон"нинг мухлиси эканлигини таъкидладилар.
The Times нашри хабарига кўра, PGMOL "Ноттингем Форест"га бош ҳакам ва ВАР ўртасидаги музокаралар ёзувини тақдим этади. Бироқ, бу ёзув ҳамма учун очиқ бўлмайди.
"Ноттингем Форест" ҳозирда Англия чемпионати жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.