Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Шаҳрам Ғиёсов Олимпиада чемпиони Данияр Элеусинов ҳамда ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жаъфаров жанги борасида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов “Дарё” билан суҳбатда Саиджамшид Жаъфаров ҳамда қозоғистонлик Данияр Элеусинов қарама-қаршилиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жуда зўр жанг бўлади. Профессионал рингда қозоғистонлик боксчининг тажрибаси каттароқ. Лекин ҳаваскор боксда, ҳозирда яхши кетаётган боксчи бу Саиджамшид. Шунингдек, у ҳали ёш. Саиджамшиднинг шиддати бор, чемпионни мағлуб этсам деган иштиёқ билан рингга чиқади. Иккаласида ҳам устунлик бор.

Мен яхши жанг тарафдориман. Лекин барибир ўзимнинг укам, Саиджамшидга мухлислик қиламан. У билан Бухорода битта залда машғулотлар ўтаганмиз. Омад тилайман, албатта”, — дейди Шаҳрам.

Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “IBA Чемпионлар оқшоми” бўлиб ўтади. Унда Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Данияр Элеусинов ҳамда жаҳон вице-чемпиони Саиджамшид Жаъфаров жанг қилади. Ушбу жанг ғолиби -71 кг вазн тоифасида IBA чемпионлик камарига расмий даъвогарга айланади.

Элеусинов Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони бўлиб, ўшанда финал жангида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсовни ҳакамларнинг баҳсли қарори билан мағлубиятга учратган эди.

Эслатиб ўтамиз, Дониёр Элеусинов 2021 йилнинг декабрь ойида аргентиналик Хуан Эрнан Леални мағлуб этганидан буён жанг ўтказмаган.

Ўзбекистонлик Саиджамшид Жаъфаров ҳаваскорлар тоифасида иштирок этади. У ўтган йили Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Бундан ташқари боксчи икки карра Осиё чемпиони бўлган.

Суҳбат 20 апрель санасида ёзиб олинган. 22 апрель куни Қозоғистон ОАВ ушбу жанг бекор қилингани ҳақида хабар берди. Манбага кўра, қозоғистонлик боксчи жароҳат олганлиги боис жангда иштирок этмайди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:54, 23.04.2024.
Ўқилди: 2465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.