Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Артета Хаверцда маҳсулдорликни шакллантирди

Баҳо:
+ | -

"Агар улар менга трансфердан кейин бир неча ой ўтгач, мухлислар бутун стадион бўйлаб Кай Ҳаверц шарафига қўшиқ куйлашини айтишганида, мен бунга деярли ишонмаган бўлардим".
Юқорида Микель Артетанинг март ойидаги ибораси келтирилди. Мураббий бу билан Ҳаверцнинг "Брентфорд"га қарши ўйиндаги ғалаба голига муносабат билдирди. Гол 86-дақиқада киритилди. Кай "Арсенал"нинг қаторасига учинчи ўйинида гол урди.
Премьер-лигада 23/24 йилги мавсумда, Ҳаверц 9+5 кўрсаткичини қайд этди. Бу "Челси" учун тўлиқ ўйнаган битта мавсумидагидан кўпроқ. Бироқ мослашув нотекис бўлди (дебют тўпи фақат сентябрь ойининг охирида, кейингиси эса ноябрда урилди).

Оилавий муҳит

"Арсенал"га кўчиб ўтгандан кейин ўзининг биринчи интервьюсида Ҳаверц "Эмирейтс" жамоасига ҳар доим бир оила сифатида қарашини айтди. Айнан шу менталитет учун Кай лондонликларга қарши ўйинлар қийинлигини тушунтирди. Олти ой ўтгач, немиснинг фикрлари ўзгармади. "Менга жамоа билан бирга бўлиш ёқади. Кийиниш хонасида доим завқланамиз. Майдонда биз биргаликда ишлаймиз, лекин фақат ижобий муносабатда бўламиз. Бу мени хурсанд қилади", деди Кай Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Ҳаверцнинг "Челси"даги даврига нисбатан қандай ривожлана олгани ҳақида сўралганда, Артета жамоада яратган муҳити ҳақида гапирди. "Кайнинг атрофида ажойиб футболчилар бор. Биз ҳар қандай футболчи учун муҳим бўлган тўғри муҳит яратишга интиламиз", - деди Микель апрель ойида. "Биз Ҳаверцга ишонч ва унга керак бўлган муҳаббатни бердик. Кайни футболчилар, мураббийлар штаби, энди эса мухлислар эътироф этади", - дея қўшимча қилди испаниялик мураббий. Артета мураббий сифатида у учун асосийси футболчиларда ишонч туйғусини яратиш эканлигини таъкидлади ва у Ҳаверцга ҳурмат билан муносабатда бўлишига ишора қилди: "Футболчилар хато қилиш ҳуқуқига эга эканлигини билишлари керак ва бизнинг уларга бўлган муносабатимиз ҳар доим табиий бўлган".

Бир қарашда, юқоридагилар ноаниқ ва фалсафий иқтибослар тўпламидир. Дарҳақиқат, жамоадаги муҳит ҳақиқатан ҳам муҳим омил сифатида пайдо бўлиши мумкин. Бунинг сабаби Хаверцнинг футболга қараши билан боғлиқ. Кай тўрт ёшида футбол билан шуғулланган ва маҳаллий "Алеманния"га етиб келган. Спортчининг бобоси Ричард маҳаллий директорлардан бири бўлиб ишлаган. Айнан у ва унинг отаси Кайни футбол оламига олиб киришган. Бутун оила бу спорт турига қизиқди. Хаверцнинг рақами унинг оиласи билан ҳам боғлиқ. Кайнинг сўзларига кўра, у акаси туфайли ғайриоддий 29 ни танлаган - гўёки видео ўйинларда бу рақам билан боғлиқ қандайдир анъана бор. Ушбу ҳикояларга қараганда, футбол мавзуси Ҳаверц учун оилавий ва шахслараро муносабатлар мавзуси билан чамбарчас боғлиқдир. Агар шундай бўлса, "Арсенал"даги атмосферага урғу бериш - бу тараққиёт учун ҳам сабаб сифатида - тушунарли.

Кўп қирралилик

Transfermarkt маълумотларига кўра, Ҳаверц фаолияти давомида тўртта позицияда 20 дан ортиқ ўйин ўтказган: марказий ярим ҳимоячи (26), ўнг қанот (52), марказий ҳужумчи (91) ва ўнинчи рақам (167). Бошқача қилиб айтганда, кўп қирралилик Кайнинг асосий сифатидир.
Бу "Арсенал"да ҳам намоён бўлди. Худди шу Transfermarkt Артета Ҳаверцдан учта ролда фойдаланганлигини кўрсатади:
майдон марказида - 8 та учрашув.
ҳужумчи сифатида - 13.
ҳужум остида - 24.
"Челси"нинг сўнгги мавсумида Кай ҳужумчи позициясига нисбатан кўпроқ ўйнади. Британиядаги Transfermarkt журналисти Бен Литтлморнинг фикрича, айнан Ҳаверцнинг тактик мослашувчанлиги уни Артета учун муҳим футболчига айлантирган. Бунга Габриэль Жезуснинг жароҳатлари ҳам ёрдам берди.

"Бразилиялик футболчи кетганидан кейин Ҳаверц "Арсенал" ҳужумида асосий таянчга айланди. Кайнинг ажралиб турадиган жиҳати сифатида унинг иккинчи қаватдаги иши ва ҳимоячилар ортидан ақлли югуришларини мисол қилиб олиш мумкин. Бу орқали Букайо Сака ва Мартин Эдегорга жой яратади", дея қўшимча қилади Литтлемор.

Рақамлар

"Арсенал"да Ҳаверц камроқ зарба бера бошлади, лекин тез-тез гол урмоқда. Илгари Кай 90 дақиқада ўртача 0,25 гол урган бўлса, ҳозир - 0,37 кўрсаткичига эга. Зарбалар 2,46 дан 2,12 гача қисқартирган. Шу билан бирга, паслар ҳиссаси ортди. Премьер-лигада 22/23 мавсумда Хаверц зарбалар учун 1,33 та пас берди, 1,72 та пасни майдоннинг сўнгги учинчи қисмига берди ва 3,12 та узатмани 9+ метргача бўлган масофага оширди. Ҳимояга қўшган ҳиссаси унчалик ўзгармади. Аммо яратилган имкониятларнинг тузилиши ўзгарди. Хаверц энди тез-тез ишлаган қоидабузарликлари (0,04 эди, ҳозир 0,2) ва майдоннинг очиқ қисмига узатмалари (1,89 ва 2,94) орқали тез-тез зарбаларга сабаб бўлади. Яна бир нарса: Кай дриблингларни камроқ қила бошлади. Артета Хаверц ўйинининг контурини бироз ўзгартирди. Дриблинг ҳам, зарбалар ҳам камроқ, лекин вазиятлар яратишда ҳам, якунлашда ҳам аниқлик ва самарадорлик кўпроқ.

Киритилди: 00:00, 24.04.2024.
Ўқилди: 1087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.