Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Евро-2024'да қўлланиладиган юқори технологиялар

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг ёзида Германия 2024 йилги Европа чемпионатига мезбонлик қилади. Бўлажак йирик турнирда қандай янги технологиялар қўлланилишини ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Тўп ичидаги камералар

Яқинлашиб келаётган евронинг расмий тўпи ADIDAS Euro24 Fussballliebe бўлиб, у Connected Ball технологиясини ўз ичига олади. Янги тўплар махсус блокли камерага эга бўлади. Ушбу блок доимий равишда тўпдан маълумотларни ВАР тизимида ўтирган ҳакамларга узатади. Янги технология футболчининг тўпга тегиши аниқ вақтини ёзиб олиш имконини беради, бу эса офсайд ҳолатини тезда аниқлаш имконини беради. Қайд этилишича, ўрнатилган қурилмалар зарбалар пайтида тўпнинг тезлиги ва унинг траекториясига таъсир қилмайди.

Ярим автоматик ВАР тизими

Ушбу тизим Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатида аллақачон қўлланилган. Ҳар бир стадион томи остида 12 та камера ўрнатилади, улар тўпнинг ҳаракатини ва ҳар бир ўйинчининг майдондаги ҳаракатларини кузатиш имконини беради, бунинг натижасида офсайд ҳолатини қайд этиш вақти сезиларли даражада камаяди. Қайд этиш жоизки, камералар сониясига 50 кадр узатади.

Хулоса

Бу технологиялар футболни тезроқ қилади, чунки офсайд ва урилган голлар бўйича қарор қабул қилишга анча кам вақт сарфланади. Шундай қилиб, биз кўпроқ соф ўйин дақиқаларига эга бўламиз. Бундай технологиялар жорий этилгандан сўнг, яқин келажакда соҳада ҳакамларга эҳтиёж қолмайди, деган фикр пайдо бўлди. Бироқ, бунинг иложи йўқ, ҳеч бўлмаганда, ҳозирча, чунки ўйинчилар ўртасида ҳакамлар томонидан ҳал қилиниши керак бўлган низолар мавжуд.

Киритилди: 16:48, 24.04.2024.
Ўқилди: 999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик