"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия Премьер-лигаси доирасида "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйинда ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг ҳаракатларига юқори баҳо берди. Португалиялик футболчи ўйинда дубль қайд этди ва жамоасига 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишда ёрдам берди.
“Бруну яна ўзининг етакчилиги ва кучини намойиш этди. У ҳар доим жамоани руҳлантиришга ҳаракат қилади. Биз унинг ўйини ва муносабатидан жуда мамнунмиз", - деди Тен Хаг ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.