"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ўзининг собиқ жамоадошлари Неймар ва Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Неймар менинг севимли ўйинчим, у доим менинг жамоамда, лекин Месси футбол тарихидаги энг зўри", - дея Ракитич сўзларини келтиради Barca Worldwide.
Эслатиб ўтамиз, Ракитич Каталония клубида 2014 йилдан 2020 йилгача ўйнаган.