Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Асқар Толибжонов: «Олиб-сотарларга қарши махсус гуруҳ ишлайди»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон-Ливан ўйинига кириш чиптасига сўнгги 3 кун ичида кун мавзусига айланган бўлса-да, аслида деярли бир ойдан бери "чипта қачон чиқаркан?" деган саволларга тез-тез дуч келаётгандик. Чиптанинг 15 март куни сотувга чиқиши эълон қилиниб, кейин 18 мартга қолдирилиши, ўша куни 1 соат давомида чипта сотилиб, унинг сотуви 22 мартга қолдирилиши масаланинг янада авж олишига сабаб бўлди. Натижада мухлисларда саволлар жуда ҳам кўпайиб кетди. Бу саволларга фақат ЎФФ Терма жамоалар маркази директоридан бошқа ҳеч ким аниқ жавоб бера олмасди.

Асқар Толибжонов билан интервью масаласида келишиб, келишилган вақтда Терма жамоалар маркази директорининг қабулхонасида пайдо бўлдик. Иш ҳар кунгидан ҳам қайнаган. Ташриф буюрувчилар ва қўнғироқ қилувчилар барчасининг дарди бир — чипта. Котиба ҳам бир хил янграётган саволларга жавоб беравериб чарчаб кетгани кўриниб турибди.

Навбат кутиб, Толибжоновнинг хонасига кириб олдик ва интервью давомида қабулхонадагиларни куттирган ҳолда, имкон қадар мухлисларни қизиқтирган саволларга беришга ҳаракат қилдик.

— Ҳамма саволларингизга жавоб беришга тайёрман, фақат билетлар ҳақида савол бўлмасин. Сабаби, унинг савдоси билан марказ шуғулланмайди, — дея бошланажак интервьюнинг мазмунини бошқа томонга буришга уринди Асқар Толибжонов.

Табиийки, биз фақат шу масалада боргандик ва чипталар ҳақида саволларсиз интервью уюштиришдан мазмун йўқ эди. Шунинг учун саволларни аввал эшитиб кўришни таклиф қилдик ва шу тариқа интервьюни бошладик.

— Интервью бошидаёқ ўзингиз чипта мавзусини очдингиз.  Нима сабабдан чипта чиқариш масаласи билан терма жамоалар маркази шуғулланади. Аслида бу иш билан маркетинг бўлиши машғул бўлиши керак эмасми?
— Бу терма жамоа иштирокидаги ўйин бўлгани учун Федерация бу ишни бизнинг зиммамизга юклаган. Терма жамоалар маркази чипталарни босмахонага буюртма қилади ва ҳисоб-рақамидан пул ўтказиб беради, аммо чипталар савдосини ташкил қилмайди. Чипталар савдосини юритиш учун махсус агентлар билан шартнома тузилган. Мана шу шартномага кўра биз уларга чипталарни топширамиз ва улар ҳисоб-рақамимизга тўлов ўтказиб берадилар. Ўз навбатида қилган хизматлари эвазига уларга маълум фоиз берилади. Биз чакана савдога аралашмаймиз. Шахсан ўзим ҳали чиптани қўлимга ушлаб кўрганим ҳам йўқ. Шунингдек федерация ходимларига ҳам бундай қилишларига йўл қўймайман. Чунки барчаси бевосита маълум тартиб асосида ташкил қилиниши керак. Мана шу нарсани мухлисларга тўғри тушунтиришингизни сўрайман. Барчамиз бир-биримизга ёрдам беришимиз керак. Бу борада тартиб бўлиши учун сиз ҳам бизга ёрдам беришингиз керак.

— Чакана савдо билан шуғулланадиган чипта сотувчилари қайси ташкилот? Алоҳида инсонлар ҳам шунақа шартнома имзолаши мумкинми?
— Биз "Пахтакор" стадиони чипта сотиш хизмати билан шартнома имзолаганмиз. Бу борада ҳамма ишларни улар амалга оширадилар. "Бунёдкор" стадиони эса уларга чипта сотувини йўлга қўйишда тегишли шароитларни яратиб беради.

— Шу вақтга қадар чипталар қўлга чиқиб кетиш ҳолатлари учраб келмоқда. Бу нарса кўпчиликка сир эмас. Бу борада айбдорларни қандай аниқлаш мумкин?
— Буни билмайман. Олиб-сотарлар кассадан чипта сотиб оляптилар-да, сўнгра устига қўйиб бошқаларга пуллаяптилар.

— Аммо олиб-сотарлар орасида даста-даста чипта кўтариб, сотиб юрганлар бор. Шахсан ўзим ҳам кўрганман. Доналаб сотиб олиб, шунча чипта йиғиш ақлга сиғмайди...
— Бундай бўлиши мумкин эмас. Олиб-сотарларнинг қўлига даста-даста чипта чиқиб кетиши мутлақо бўлиши мумкин эмас.

— Демак сиз мана шундай ҳолат борлигини инкор этасиз?
— Ҳа. Мен ишлаётган пайтда ҳали бундай ҳолат кузатилмади.

— Ундай бўлса сизга биз бир таклиф киритмоқчимиз. Биз ўз сайтимиз орқали эълон берамиз. Мухлислар олиб-сотарларни расмга тушириб, бизга йўллайдилар. Биз бу расмларни сайтимизда эълон қилишдан ташқари, Сизга ҳам жўнатамиз.  Бундай инсонларга нисбатан чора қўллайсизми?
— Албатта. Бу нарса бизга ҳам жуда керак. Биз ҳам бундан манфаатдормиз. Бу таклифингиз мен учун ҳам жуда ўринли. Терма жамоалар маркази бажонидил бу лойиҳа билан ҳамкорлик қилади. Албатта қўлга тушган инсонларга нисбатан чора кўрамиз.

— Уларга нисбатан қандай чора кўрилиши мумкин?
— Профилактика ишлари олиб борилади. Уларни буткул чипталар савдосидан четлатамиз. Маъмурий жиҳатдан жавоб ҳам берадилар. Терма жамоалар маркази чакана савдо билан шуғулланмайди. Аммо бу борада камчиликларни бартараф этиш учун ҳаракат қиляпмиз. Шаҳар ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда қатор ишларни қилишга келишиб олганмиз. Уларнинг махсус гуруҳи олиб-сотарларга қарши курашадиган бўлди. Хусусан, ички ишлар бошқармаси биздан чипталарни реализация қиладиган агентлар рўйхатини сўраган. Биз бу рўйхатни ИИБга берамиз ва улар ўз суриштирув ишларини олиб борадилар. Агарда айбдорлар топилса, албатта жазо қўлланилади.

— Чипта савдосини тўхтатиб туриш ғояси кимдан чиқди? Нима сабабдан бундай қарорга келинди?
— Байрам кунлари хавфсизлик борасида қўлланилаётган чоралардан бири бу. Бизга юқори ташкилотлардан бу борада кўрсатма бўлди. Шу сабабли чипталар савдосини вақтинча тўхтатиб туришга мажбур бўлдик.

— Қачон яна чипта савдоси йўлга қўйилади? Аниқ вақтини айта оласизми?
— Шаҳар ИИБ билан биргаликда бу борада аниқ ишлар олиб борилади. Бизга ИИБдан чипталарни савдога чиқариш вақтини келишиб олиш таклифи тушди. Айнан уларнинг кўрсатмасига асосан чипталар савдосини ташкил қиламиз. Шунда ортиқча асаббузарликларсиз чипталар ўз эгалари қўлига етиб бориши мумкин.

— 18 март санасида чипталар 14.00 да савдога чиқди деб баёнот бердингиз. Аммо биз биламизки ўша куни соат 17.30 дагина чипталар кассаларга етиб келди. "Бунёдкор" ўйингоҳи атрофида келиб чиққан тартибсизлик айбдори ким? Нима сабабдан бундай ҳолат вужудга келди?
— Биз типографияга буюртма берганмиз. Чипта савдосини ташкил қиладиган агентлар бориб, чипталарни санаб олгунларига қадар вақт ўтиб кетган. Шу сабабли кеч бўлиб кетди.

— Бу ҳолатнинг айбдори ким? Унга қарши қандай чора кўрасиз?
— Айбдор деб бирор кимсани кўрсата олмайман. Сотувчилар чиптани санаб олишга ҳаққи бор. Уларга мен тезроқ бўл, деб босим ўтказа олмайман. Чунки улар бу чиптани ҳисоб-китобини чиқара олишлари керак.

— Чипта сотиш билан шуғулланадиган ташкилотга чипталар ҳар куни бўлиб-бўлиб бериладими ёки бирданига бериб юбориладими?
— Шартнома тузилганидан кейин чипталарнинг ҳамаси бирданига бериб юборилади.

— Аммо мана шу ишларни эртароқ қилиб қўйса ҳам бўларди-ку. Айтайлик типографияга эртароқ буюртма бериш, бир кун олдин тақсимлаш...
— Биз чипталарни 20 кун олдин чиқара олмаймиз. Тўғрисини айтсам, бу борада айбдорларни кўрсата олмайман. Аммо кейинги ўйинларда албатта бундай ҳолат бўлмаслиги учун олдиндан тайёргарлик олиб борамиз. Камчиликлар албатта бартараф этиб борилади. Яқин келажакда бир қатор ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз. "Бунёдкор" ўйингоҳига турникеткалар ўрнатилади ва кассаларда чипталар ўрнига штрих-кодли махсус чек чиқариб берилади. Ана ўша штрих-кодни турникетка назоратидан ўтказиб, ўйингоҳга кириш имконияти бўлади. Ўйлайманки, бу нарса барча муаммоларни бартараф этади. Ўз-ўзидан олиб-сотарлар ва бошқа муаммолар бартараф этилади. Шунингдек, янгича услубда интернет орқали стадионда жой буюртма қилиш имконияти ҳам мавжуд.

— 26 март, ўйин куни мухлислар стадионга қачондан кириши мумкин?
— Хавфсизлик ходимлари билан келишувимизга мувофиқ, мухлислар ўйин  бошланишидан икки ярим соат олдин киритила бошлайди.

— "Бунёдкор" стадиони 35 минг мухлисга мўлжалланган, аммо сотувга 28300 дона чипта чиқарилган. Бу кам эмасми?
— 35 минг ўриндиқнинг барчасига мухлислар ўтиришмайди. Масалан, битта сектор (қўлидаги қоғозга ишора қилиб, у ерда мухлислар ва хавфсизлик ходимлари учун жойлар ажратиб кўрсатилган)да тахминан 600та ўриндиқ бўлса, шундан тахминан 70таси милиция ходимларига ажратилади. Бу турли секторларда турлича тақсимланган.

Олимхўжа БЎРОНОВ

Манба: www.stadion.uz.

Интервьюнинг терма жамоаларга оид қисмини бироздан кейин ўқишингиз мумкин.

Киритилди: 16:41, 20.03.2013.
Ўқилди: 10547 марта.
Фикрлар: 70 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.