"Порту" ўзининг расмий сайти орқали жамоа бош мураббийи Сержиу Консейсау билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.
49 ёшли мутахассис 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган шартномани имзолади. Консейсау "Порту"ни анчадан бери – 2017 йилнинг ёзидан бери бошқариб келмоқда.
Сўнгги ойларда мутахассис бир неча бор бошқа клубга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Сержиунинг аввалги шартномаси келаси ёзгача амал қилган.
"Порту" айни дамда Португалия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Спортинг"дан 18 очко ортда қолмоқда.