Кириш Регистрация

"Барселона" футболчиси жамоада қолишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" марказий ҳужумчиси Марк Гиу клубда қолади. Бу ҳақда журналист Тони Хуанмарти хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 18 ёшли футболчи келаси ёзда клуб бош мураббийлигидан кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартирган Хави Эрнандеснинг баёнотидан кейин шундай қарорга келган.

Қайд этилишича, Гиу кейинги мавсумда таркибдан жой олиш учун курашиш ниятида. Жорий мавсумда форвард "Барселона"нинг асосий жамоаси таркибида олтита ўйинда қатнашиб, иккита гол урди.

Гиунинг Каталония клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 7,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:04, 25.04.2024.
Ўқилди: 2351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.