Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

Бильбао, баржа, бирдамлик...

Баҳо:
+ | -

«Атлетик»нинг Испания кубоги-2023/2024даги ғалабаси Бильбаода мисли кўрилмаган даражада нишонланди

Жумладан, клуб футболчилари La Gabarra қайиғида Нервион дарёси бўйлаб сайрга чиқишди. Соҳил эса бильбаоликлар билан тўлиб кетди: хурсандчилик, мушакбозлик, беназир манзара. Бу - 40 йилдан сўнг шаҳарга қайтган ўзгача байрам!

Маълумотларга кўра, шу куни Басконияда чамаси 1 миллион (!!!!) одам шаҳар кўчаларига чиқди ва кубокни «Атлетик» билан бирга «ювди». Айниқса, Нервион дарёси бўйида тумонат одам йиғилди. Қисқаси, бильбаоликлар бутун қирғоқ бўйлаб тизилишди. Ҳаттоки, кўприкларда ҳам бўш жой қолгани йўқ. Уйларнинг айвонлари ва балконлари ҳам тўлиб кетди ва ҳар нуқтага «Атлетик» шарафига байроқ осилди.

Бильбаода бундай футбол байрами илк марта 40 йил олдин кузатилганди. Ўшанда Хавь­ер Клементе бошқарувидаги «Атлетик» мавсум-1982/1983нинг охирги турида «Реал»ни енгиш асносида ўз тарихида 7-марта Испания чемпиони бўлганди. Хуллас, 3 май куни Бильбао орқали оқадиган Нервион дарёсига оддийгина юк баржаси (кема) тушади ва унга футболчилар, мураббийлар чиқишади. Айтишларича, 1983 йилги байрамда ҳам деярли 1 миллион киши қатнашган. 1960 йили Бильбао порти буюртмасига асосан ясалган ва юк ташиш учун мўлжаллаган кема кейинчалик «Атлетик» баржаси» номини олган. Жамоа кейинги мавсум «олтин дубл»ни расмийлаштиради ва мега-байрам такрорланади. Иккинчисида 1,2 миллион одам йиғилгани ҳақида маълумотлар бор. Мана, орадан 40 йил ўтиб, Бильбао яна мислсиз байрам оғушида қолди. Айтганча, баржа бу вақт давомида Бильбао денгиз музейида сақланди. Баск­лар бу оралиқда Испания суперкубогини 2 марта (2015 ва 2021 йилларда) ютишди, аммо клуб ғалаба шарафига баржа эмас, балки автобусда парадга чиқди. 2020 йили эса Бильбао шаҳар кенгаши қарори билан кема 200 минг евро ҳисобига тўлиқ реконструкция қилинди. Шундай қилиб, баржа яна сувга тушди 40 йилдан кейин.

АЙТГАНЧА...

Аслида ғалабани баржада нишонлаш ғояси «Атлетик»ка тегишли эмас. Басконияда бундай байрам илк марта 1924 йили Бильбаонинг яна бир клуби «Асеро» Иккинчи лигада ғалаба қозонганидан кейин ўтказилган. Умуман, бу кема Бискайя провинцияси саноат рамзи ҳисобланади. Анча оммалашган «Нервион дарёси бўйлаб баржа...» қўшиғи ҳам «Асеро»га бағишлашган, аммо у энди асосан «Атлетик» шарафига куйланади. Мана, «Атлетик» баржаси» нақ 40 йил ичида илк марта қўшиқда эмас, сувда сузди…

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 25.04.2024.
Ўқилди: 765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик