"Ювентус" ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни ёзда клубини ўзгартириши мумкин.
"Бьянконерилар" раҳбарияти америкалик футболчини у билан янги шартнома шартлари бўйича келиша олмагани учун сотишга қарор қилди. La Gazette Dello Sport хабарига кўра, 25 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби ярим ҳимоячининг жорий мавсумдаги ўйинларидан ҳайратда.
Уэстон Маккеннининг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.