"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Маркус Рэшфорднинг гол уриш қобилияти ҳақида фикр билдирди.
Англиялик футболчи ўтган мавсумни ажойиб ўтказганди ва "қизил иблислар" сафида барча мусобақаларда 56 та ўйинда 30 та гол урди. Жорий мавсумда форварднинг омади келмаяпти - ҳозир унинг ҳисобида 40 та учрашувда 8 та гол бор.
"Менимча, Маркус ҳар мавсумда 25 - 35 та гол уришга қодир. Унда бунинг учун барча хислатлар бор, мен бунга юз фоиз аминман", - деди тен Хаг.