"Брайтон"да ижарада ўйнаган ҳужумчи Ансу Фати яна "Барселона"да ўйнашни орзу қилмоқда. Турли манбалар қайта-қайта хабар қилганидек, "Барселона" 21 ёшли футболчини сотишни режалаштиряпти ва уни яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида сотувга қўйишга тайёр.
Журналист Жауме Марсетнинг фикрича, "Барселона" Фати учун орзудаги клуб, форвард таслим бўлмоқчи эмас. У Хави Эрнандесни ўзининг муносиблигига ишонтириш учун мавсумолди даврида ўзини кўрсатиш ниятида.
Ансу Фати “Брайтон” сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.