Кириш Регистрация

Бокс. Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда IBA камари учун рингга кўтарилади

Баҳо:
+ | -

Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги "Балуан-Шолак" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" ўтказилади.

Турнирнинг марказий жанги ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳамда қозоғистонлик Талгат Шайкен (9-0-5 КО) ўртасида кечади. Ушбу жанг ғолиби биринчи ўрта вазн тоифасида IBA Asian чемпионлик камарини қўлга киритади. Боксчилар кеча тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди ва белгиланган вазн меъёрини бажаришди.

Аслида Жафаров бугунги оқшомда қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Данияр Елеуссиновга қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Аммо Елеуссиновнинг жароҳати сабаб юртдошимиз қозоғистонлик бошқа боксчи, проф фаолиятида мағлубият нималигини билмай келаётган Талгат Шайкенга қарши рингга кўтарилади.

Турнир карди билан танишинг:

Марказий жанг, ўрта вазнда: Саиджамшид Жафаров - Талгат Шайкен (Қозоғистон)

Биринчи оғир вазнда: Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон) - Луис Антонио Техеда (Доминикан)

Иккинчи ўрта вазнда: Али Ахмедов (Қозоғистон) - Карлос Риверо (Венесуэла)

Ўрта вазнда: Абель Мина (Эквадор) - Магомед Мадиев (Россия)

Биринчи ўрта вазнда: Фарух Тохтасунов (Қозоғистон) - Юрий Осипов (Россия)

Супер оғир вазнда: Сағиндик Тоғамбай (Қозоғистон) - Давлат Болтаев (Туркманистон)

Енгил вазнда: Бекман Сойлибаев (Қирғизистон) - Хархуу Энх-Амар (Мўғулистон)

Минимал вазнда: Темиртас Жусупов (Қозоғистон) - Анвар Хожиев (Кирғизистон)

Ярим оғир вазнда: Адлан Селмурзаев (Қозоғистон) - Артуш Оганнисян (Арманистон).

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 11:43, 27.04.2024.
Ўқилди: 2029 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4805]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4513]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4265]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3559]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3457]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3307]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3027]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2883]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2563]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик