Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” қолган барча ўйинларда ғалаба қозониши кераклигини айтди.
“Арсенал” яна очко йўқотади, деб ўйламайман. Бу аввалги “Ливерпул” билан бўлган вазиятга ўхшайди.
Олдинда 4 та ўйин бор, бу худди баланд тоққа чиқишдек гап. Агар бирорта ўйинда дуранг ўйнасак ҳам, чемпионликни қўлга кирита олмаймиз, — дея “шаҳарликлар” устозининг сўзларини келтиради Daily Mail.
Премьер-лигада “Арсенал” 35 ўйинда 80 очко тўплаб пешқадамлик қилмоқда. “Ман Сити” 79 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Манчестер клубининг захирасида яна бир ўйин мавжуд.
“Манчестер Сити” АПЛ доирасида кейинги учрашувни “Вулверхэмптон” клубига қарши ўтказади. Учрашув 4 май куни бўлиб ўтади.