Кириш Регистрация

Нигерия терма жамоасининг бошқарувини собиқ футболчи қўлга олди

Баҳо:
+ | -

Финиди Жорж Нигерия терма жамоаси бош мураббийига айланди.

Аввалроқ, собиқ футболчи олти ойдан ортиқ вақт давомида Африка кубоги финалидаги терма жамоанинг мағлубиятидан сўнг мураббийлик лавозимини тарк этган Жозе Сантуш Пезейрунинг ёрдамчиси сифатида ишлаган.

Жорж футболчи сифатида Нигерия терма жамоаси сафида 62 та ўйинда майдонга тушган. У 1994 йилда терма жамоа билан Африка кубоги олтин, шунингдек қитъа чемпионатида кумуш ва иккита бронза медалини ҳам қўлга киритди. Бундан ташқари, ярим ҳимоячи иккита жаҳон чемпионатида иштирок этган - 1994 ва 1998 йилларда.

Клубдаги фаолиятида собиқ футболчи "Аякс" ва "Бетис" каби жамоаларда ўйнаган.

53 ёшли мутахассиснинг янги лавозимидаги биринчи вазифаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Жанубий Африка ва Бенин терма жамоаларига қарши иккита ўйинда ғалаба қозониш.

Киритилди: 02:26, 30.04.2024.
Ўқилди: 899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7021]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3405]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3176]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2990]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2145]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2016]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1968]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1864]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик