"Барселона" бошқарувчиси Хави Эрнандес ҳужумчи Роберт Левандовскининг клубдаги келажаги ҳақида гаплашишдан бош тортди.
Душанба куни ҳужумчи Ла Лига доирасида "Валенсия"га қарши ўйинда (4:2) хет-трик қайд этди, шундан сўнг журналистлар Хавидан футболчининг клубда қолиши ҳақида гапиришни сўрашди.
"Левандовскининг келажаги ҳақида гапирмайман, бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Мен у учун жуда хурсандман. Унда истак, характер, жасорат бор", - дейди испаниялик мураббий.