"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг "Эвертон"га қарши (0:2) баҳсдаги ҳаракатларини танқид қилди.
“Салоҳ ўз даражасида эмаслиги аниқ. Биринчи бўлимда Муҳаммад тўп билан деярди муомала қилмади. У ўйинда йўқдек туюлди. Баъзида танаффус олишга тўғри келадиган пайтлар бўлади", - деди Sky Sports эксперти.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 31 ёшли мисрлик 29 та ўйинда майдонга тушди. Муҳаммад ҳисобида 17 та гол ва 9 та голли узатма бор.