2023/2024 йилги мавсумда Давид Райа "Арсенал"нинг асосий дарвозабони бўлди, Аарон Рамсдейл эса захира ўриндиғида қолди. "Канонирлар"нинг собиқ дарвозабони Йенс Леман Микель Артетанинг қарорини қўллаб-қувватламади.
“Мен Рамсдейл қарорини ҳеч қачон тушунмадим. Сизда Англиянинг катта клубида яхши, жасур инглиз дарвозабони бор, у яхши ишлаяпти, кейин эса ҳеч қачон бу даражада катта клубда ўйнамаган испанияликни олиб келасиз, бу мантиққа тўғри келмайди. Дарвозабон - жамоадаги энг муҳим позиция. Агар мен Рамсдейл бўлганимда, қандай муносабатда бўлардим, билмайман, чунки бу ёшда бу осон эмас", деди Леман.