"Ювентус" Ким Мин Чжэга қизиқмоқда.
Get Italian Football News'нинг La Reppublica нашрига таяниб хабар беришича, Турин клуби "Бавария" ҳимоячиси атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Қайд этилишича, Ким Германияда ўзини ноқулай ҳис қилмоқда.
Агар Бремер ёзда кетса, "бьянконерилар" 27 ёшли футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилиши мумкин.
Ким Мин Чжэ 2023 йилнинг ёзида 50 миллион евро эвазига "Наполи"дан "Бавария"га ўтган эди. Бундеслигада у 23 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.