"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери 2023/24 йилги мавсум якуни бўйича жамоасининг устувор вазифаларини айтиб ўтди.
"Биз Конференциялар лигасида ўйнаётганимиздан жуда мамнунмиз яна биз Премьер-лигада тўртинчи ўринда эканлигимиздан ҳам жуда хурсандмиз. Такрор айтаманки, мен ўз фикримни ўзгартирмаганман: энг муҳими - Премьер-лига. Кейин Англия кубоги, лига кубоги ва еврокубоклар бор. Албатта, масалан, Конференциялар лигаси финалига чиқсак, вазият бироз ўзгаради, аммо барибир Премьер-лига кучли тўртлиги устувор вариант. Гарчи мен еврокубокда ғалаба қозонишни истасам ҳам", - дея Эмери сўзларини келтирмоқда BBC.
Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери бунгача тўрт марта Европа лигасида ғолиб чиққан – “Севилья” билан уч марта ва “Вильярреал” билан бир марта.