Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Вахид Закиров: «Чипталарни «Бунёдкор» сотмаяпти»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Жаҳон Чемпионати-2014 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Ливан учрашуви арафасида мухлислар ўртасида чипталарга бўлган талаб кескин кучайди.  Баҳсни бевосита стадионда томоша қилмоқчи бўлганлар сони жудаям кўп. Баъзи бир оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон – Ливан учрашуви чипталари савдоси билан шуғулланаётганлар ҳақида нотўғри маълумотлар беришган. Биз “Бунёдкор” стадиони директори Вахид Закировга мурожаат қилиб, ушбу масала юзасидан аниқ маълумот беришларини сўрадик.

- Ходимларимиз янги аренадаги биринчи расмий учрашувни юқори савияда ўтказишга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Ўйин куни учрашув иштирокчилари, расмий шахслар, журналистлар ва минглаб мухлисларга яхши шароит яратиб беришга ҳаракат қиламиз.

Шуни расман маълум қиламанки, “Бунёдкор” чипталар савдоси билан шуғулланмаяпти.  На клуб ва на стадион Ўзбекистон – Ливан учрашуви чипталари савдосига аралашишга ҳаққи йўқ. Бу жараённи тўлиқ Ўзбекистон Футбол Федерацияси назорат қилмоқда. Стадион шунчаки ўз кассаларини чипталар савдоси учун ЎФФга тақдим қилган холос. Биз фақатгина “Бунёдкор” жамоаси иштирокидаги ўйинларга чипталар сотишга хақлимиз, бошқасига аралашмаймиз. Фурсатдан фойдаланиб янги “Бунёдкор” стадионига мухлисларни Ўзбекистон чемпионати ва Осиё Чемпионлар лигаси учрашувларига таклиф этиб қоламан. Жамоамизнинг энг яқин ўйини 29 март куни “Гулистон” ва 2 мартда Хитойнинг “Бейцзинь Гоан” клуби билан бўлади,  - дейди Вахид Закиров.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:16, 22.03.2013.
Ўқилди: 6058 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.