"Ливерпуль" бошқарувчиси Юрген Клопп "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан жамоасининг тайёргарлиги ҳақида гапирди. Немис мураббийи Англия футбол жамоаларида машғулотлар етишмаётганига эътибор қаратди.
“Йигитлар бир неча кун дам олишди, бу жуда муҳим. Биз одатимизни йўқотиб қўйган тўлақонли машғулотларни ўтказа олдик.
Машғулотлар яхши мураббийлар ва яхши футболчилар учун катта ёрдам беради. Сиз буни кўришингиз мумкин. Менимча, бу қизиқарли мавзу. Премьер-лига дунёнинг энг яхшиси, аммо бу ерда ўйинчилар жуда кўп ишлаяпти”, деди Клопп.