"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги Италия чемпионатининг 35-тури доирасида "Сассуоло"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) фикр билдирди.
"Ўтган йилги “Монца”га қарши ўйиндан буён кетма-кет 42 ўйинда гол урдик, бироқ "Сассуоло" яхши ҳимояланди, диққатини жамлади ва қаттиқ кураш олиб борди.
Мағлубиятдан хафа бўлдим, аммо "Сассуоло" фидойилик кўрсатди", - дея мутахассисдан иқтибос келтиради Football Italia.