Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Милан" мухлислари Леауга ҳуштакбозлик қилишди

Баҳо:
+ | -

"Милан" мухлислари Рафаел Леаунинг ўйинидан норози бўлишди.

"Россонерилар" вингери А Сериянинг 35-тури доирасидаги "Женоа"га (3:3) қарши уй учрашувининг 67-дақиқасида алмаштирилди. Леау "россонерилар" мухлислари ҳуштакбозлиги остида майдонни тарк этди.

Мухлисларнинг муносабати португалияликни ранжитди: у дарҳол кийим алмаштириш хонасига кетди.

“Милан” мухлислари апрель ойида Европа Лигаси чорак финалининг биринчи ўйинида “Рома”га қарши ўйинда (0:1) Рафаэлдан норози бўлишганди.

Қолаверса, «Милан»нинг мухлислар секторидаги ультраслари ёзги трансферлар ойнаси олдидан клубдан аниқ стратегия талаб қилиб, бутун учрашув давомида жим туришди.

Мухлислар финал ҳуштаги янграшига 10 дақиқа қолганида “Сан-Сиро”ни тарк этиб, битта баннер қолдиришди: “Жимлик овози”.

Киритилди: 09:44, 06.05.2024.
Ўқилди: 813 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик