Испаниялик мутахассис келаси мавсумдан бошлаб "болғачилар" бош мураббийи сифатида ишлайди, деб хабар беради The Guardian. Томонлар келишувга эришишди, шартномани имзолашгина қолди.
Аввалроқ “Бавария” Лопетегини таклиф қилишга қизиқаётгани, бироқ мураббийнинг ўзи Англияда ишлашни маъқул кўргани ҳақида хабар берилганди.
АПЛнинг жорий мавсумида 36-турда “Вест Хэм” 49 очко жамғариб, турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Дэвид Мойес мавсум охирида клубни тарк этади.