Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Эдин Терзич Чемпионлар лигаси доирасида “ПСЖ”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида фикр билдирди.
"Парижда бўлиб ўтган гуруҳ босқичидаги ўйинда бироз ўзимизни йўқотиб қўйгандик. Бизга турли жиҳатларда жасорат етишмаганди. Аммо кейин Дортмунддаги иккита учрашувда биз "ПСЖ"га қарши бутунлай бошқача ҳаракат қила олишимизни кўрсатдик" - деди Терзич.