"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино жорий мавсум охирида истеъфога чиқарилиши мумкин.
“Пенсионерлар” АПЛда омадсиз иштирок этиб, турнир жадвалида атиги 7-ўринни эгаллаб турибди. Хабарга кўра, аргентиналик мутахассис Испания чемпионатида ишлаш имкониятига эга.
Мадриднинг “Атлетико” клуби Почеттино хизматларига қизиқиш билдирмоқда ва Маурисиони Диего Симеоне ўрнига футболчи сифатида кўрмоқда.
Испания чемпионатининг 34-туридан сўнг “матрасчилар” 67 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.