Серхио Консейсау "Порту"ни ёзда "Милан"га алмаштиришни хоҳлайди.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Консейсау бугун "Порту"нинг янги президенти Андре Виллаш-Боаш билан учрашиб, ҳамкорликни давом эттириш истагини аниқлайди.
Аввалроқ, Португалия клуби Боаш сайловда ғалаба қозонганидан сўнг, мураббий билан шартномани бекор қилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Манбага кўра, Консейсауни "Милан"да ишлаш имконияти ўзига тортмоқда ва у "россонерилар" тез орада таклиф билан чиқишларига умид қилмоқда.
У "Милан"нинг кейинги мураббийи бўлиш учун катта имкониятга эга эканлигига ишонади ва "Порту"ни уни қўйиб юборишга ишонтиришга ҳаракат қилади.
Консейсаунинг агенти Хорхе Мендеш аллақачон бу борада ишламоқда.