"Реал Бетис" бу ёзда жамоага янги ўйинчилар келиши учун зарур бўлган маблағни йиғиши керак. Бу йўлда улар сезиларли сотувлар қилишга тайёр.
Ассане Диао кетиши мумкин бўлган футболчилар қаторида бор, аммо бу йўлда кетиш эҳтимоли энг катта бўлган футболчи – Набиль Фекир.
Фекир жароҳатидан қайтганидан бери «Бетис»даги асосий ўрнини йўқотди. "Бетис" айни дамда Қатар клубларидан франциялик плеймейкер учун таклифларни тинглашга тайёр.
ED хабарига кўра, Фекирга қизиқиш билдирган яна бир клуб "Лацио". Римликлар 30 ёшли футболчини ёзда сотиб олишга тайёр, унинг нархи 15 миллион еврони ташкил қилади.