Ёзда "Манчестер Юнайтед" таркиби жиддий равишда қайта тикланиши мумкин.
ESPN хабарига кўра, "қизил иблислар" ҳимоячилар Харри Магуайр ва Виктор Линделёф бўйича таклифларга очиқ.
Шу билан бирга, бу футболчилардан камида биттаси жамоада қолиши мумкинлиги қайд этилган. 31 ёшли Магуайрни нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 20 миллион еврога, 29 ёшли Линделёфни эса 15 миллион еврога баҳоламоқда.