Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Бавария" Тухель билан қўлга киритиши мумкин бўлган 7 та совриндан 1 тасини ютди

Баҳо:
+ | -

Томас Тухель бошчилигидаги “Бавария” еттита совриндан фақат биттасини қўлга киритди.

Бугун жамоа Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун имкониятни бой бериб, ярим финалнинг иккита ўйинида (умумий ҳисоб - 3:4) "Реал"га ютқазиб қўйди.

Олдинроқ мюнхенликлар Бундеслига чемпионлигини "Байер"га бой берганди. Бунгача “Бавария” кетма-кет 11 йил Германия чемпионига айланганди.

2023 йил март ойи охирида бош мураббий этиб тайинланган Томас Тухель бошчилигида мюнхенликлар қўлга киритиши мумкин бўлган етти совриндан фақат биттасини ютишди. Ўтган мавсумда "Бавария" сўнгги турда Дортмунднинг "Боруссия"сини мағлуб этишнинг уддасидан чиқиб, Германия чемпионига айланганди.

Шунингдек, Тухель қўл остида жамоа икки марта Германия кубогидан чиқариб юборилган. Август ойида Германия Суперкубоги учун ўтказилган ўйинда мюнхенликлар “РБ Лейпциг”дан йирик ҳисобда мағлубиятга учради (0:3). Ўтган баҳорда “Бавария” Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида “Манчестер Сити”га умумий ҳисобда (0:3, 1:1) мағлуб бўлган ва чорак финал босқичидан чиқиб кетганди.

Шу тариқа, германиялик мутахассис қўл остида “Бавария” олтита турнирда мағлуб бўлди ва биттасида ғалаба қозонди.

Киритилди: 02:22, 09.05.2024.
Ўқилди: 1686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5618]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3657]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3281]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3146]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3062]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2932]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2720]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2501]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2318]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2020]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик