Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард Черногория терма жамоаси билан ўйин ҳақида фикр билдирар экан, рақиб жамоа футболчиларининг учрашув ҳакамига босим ўтказишларини таъкидлаб ўтди.
«Черногория терма жамоаси футболчилари ҳакамнинг ҳар бир қарорига норозилик билдиришади. Уни қўрқитишга уринишади ва тўғри қарор қабул қилишига қўйишмайди.
Биз шундай ҳаракат қилишимиз керакки, ҳакам бизнинг футболчиларни четлатишга ёки сариқ карточка кўрсатишга асос топа оламасин. Ҳамма жавобгарликни ҳис қилиши керак.
Билмадим бу ўйин биз учун жуда муҳиммикан, лекин асосий вазифамиз бу учрашувда керакли натижага эришиш»,- дейди футболчи.