Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Холанд: "Мен Родри эмасман"

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"нинг ўйинда иштирок этмаётгани ҳақидаги танқидлардан норози.

Ҳужумчи ўйин пайтида камдан-кам ҳолларда тўпга тегиши учун танқид қилинади.

"Улар доим тўпга неча марта тегишим кераклиги ҳақида гапиришади. Мен гол урсам, бу ҳақда ҳеч ким гапирмайди. Голлар бўлмаса, ҳамма менинг тегинишларимни муҳокама қила бошлайди. Бу менинг ҳаётимнинг бир қисми. Одамлар гапиришади ва мен буни бошқаролмайман.

Мен фақат майдонда нима қилишим кераклигига эътибор қаратишим керак. Родри каби бўлиш ва ўйинни назорат қилиш мақсадим йўқ. Мен Родри эмасман. Мен жарима майдончаси ичида бўлишим ва ҳужумларни якунлашим керак. Бу менинг мақсадим ва одамлар нима дейиши менга аҳамиятсиз.

Мен бор эътиборимни жамоага ғалаба қозонишга ёрдам беришга қаратганман. Сиз умуман тўпга тегмасдан футбол ўйнашингиз мумкин, гарчи бу баъзиларга кулгили туюлиши мумкин. Сиз ҳаракатлар, психология, хабардорлик орқали ўйнашингиз мумкин. Бу ўйиннинг катта қисми. Футбол шунчаки тўпга тегинишдан иборат эмас. Албатта, сиз унга тегишингиз керак, лекин мен бу жамоадаги ролим нима эканлигини биламан" - деди Холанд Men in Blazers билан суҳбатда.

Жорий мавсумда Холанд “Манчестер Сити” сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:32, 10.05.2024.
Ўқилди: 2020 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.