Мадриднинг “Реал” клуби собиқ дарвозабони Икер Касильяс Чемпионлар лигаси финал учрашувида “Лос-Бланкос”га қарши ким ўйнаши кераклиги ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти шогирдлари ҳал қилувчи ўйинда Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйнайди, учрашув 1 июнь куни бўлиб ўтади.
"Лунин финалда ўйнаши кераклигига шубҳа йўқ, у ишончли дарвозабон. Тибо Куртуа узоқ вақтдан бери жароҳатидан фориғ бўлмоқда ва бундай муҳим ўйин учун ўйин ритмида эмас", - дея Касильяснинг сўзларини келтиради Cadena SER.