Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Ўзбекистон - Ливан трансляцияси учун «Насаф» КТС ҳам таклиф этилди

Баҳо:
+ | -

26 март куни ўзбек футболи ишқибозлари учун энг ҳаяжонли кундир. Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи 7-туридан ўрин олган Ливан миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув янги барпо этилган "Бунёдкор" стадионидаги бўлиб ўтадиган биринчи расмий учрашув сифатида тарихда қолади.

Ушбу учрашувнинг энг муҳим жиҳати миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 йўлланмаси учун курашда ўз мавқеини мустаҳкамлаб олишдир. Бунинг учун бизга албатта ғалаба керак. Бу учрашувнинг яна бир футбол ишқибозларида қизиқиш ўйғотаётган томони учрашувнинг янги, жаҳон андозалари асосида қурилган, ҳамма талабларга жавоб берадиган муҳташам стадионда бўлиб ўтишидир.

Албатта, ушбу арена қанча катта бўлмасин барибир ҳамма мухлисларни ўз бағрига сиғдира олмайди. Чунки миллий терма жамоамиз мухлислари миллиондан кўпдир. Қолаверса қанча-қанча, турли сабаблар билан хорижда юрган юртдошларимизнинг, бошқа давлат вакилларининг ҳам ушбу учрашувга қизиқишлари жуда катта. Улар албатта учрашувни телеэкран орқали томоша қилишади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон-Ливан ўртасидаги ўйинни тасвирга олиш ва уни сунъий йўлдош орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиш учун Қарши шаҳридан Cалим ака Юлдашев раҳбарлигидаги "Насаф" ПФК HD КТС гуруҳи Тошкент шаҳрига таклиф этилди. Улар бунгача ҳам миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 саралаш учрашувларини барчасини тасвирга олишган.

Учрашув жами 11 камера билан тасвирга олинади. Эртага бўладиган учрашувда биринчи марта "паук" камера ҳам ишлайди. Ушбу махсус камера янги стадионга тегишли бўлиб, яқинда олиб келинди, хориждан келган мутахасислар ҳозирги пайтда ана шу камерани монтаж ишларини охирига етказишмоқда. Демак, "паук" камерадан ташқари олтида камера майдон четида, иккита кран камера дарвозалар ортида ва яна иккита робо камера ҳам учрашувни тасвирга олади. Ушбу учрашувни тасвирга олиш албатта марказий теле-радио компанияси билан ўзаро ҳамкорликда олиб борилмоқда. "Насаф" КТСдан ташқари, стадионда МТРК КТС ҳам ишлайди. Улар учрашувдан ташқари, яъни учрашувгача ва учрашувнинг танаффус пайтидаги стадион атрофи ва ичидаги муҳитни, матбуот анжуманларини тасвирга олишади. "Насаф" КТСнинг тасвирга олувчи операторлари ва инженер-техник ходимлари ишини эса мутахасис Туроб Ҳайдаров бошқариб боради.

"Биз ўз хизматимиз орқали кўплаб футбол ишқибозларини ана шундай футбол байрамларини телеэкранга олиб чиқиш орқали баҳраманд қилаётганимиздан жуда мамнунмиз. Мен ҳам миллий терма жамоамиз ишқибозиман, жамоамизга олдимизда турган ана шундай муҳим учрашувда фақат ғалаба қилишини тилайман. Бугун стадионда ҳамма камералар ўрнатилиб, тест ишлари ҳам амалга оширилади. Бундан ташқари ОФК томонидан таклиф этилган махсус КТС гуруҳи иш олиб боришади. Учрашувни гуруҳимиз HD форматида тасвирга олади, сунъий йўлдош орқали томоша қиладиган мухлислар ана шу форматда кўриш имкониятига эга бўлишади, бу албатта унчалик муҳим эмас, энг муҳими жамоамизнинг ғалабасидир, — дейди Салим ака.

Барча футбол ишқибозлари номидан уларга мана шундай хизматлари учун ташаккур изҳор этиб қоламиз. Жамоамизга эса фақат ғалаба ёр бўлсин деймиз!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:29, 25.03.2013.
Ўқилди: 7308 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.