Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Мусаев U-20 ЖЧ-2013 қуръа ташлаш маросимида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ёшлар ўртасидаги (U-20) жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун 24 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.

ЖЧ-2013 (U-20) финал босқичига қуръа ташлаш маросими 25 март куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаевга Туркия сафари давомида ёшлар терма жамоаси матбуот котиб Бахтиёр Маметов ҳамроҳлик қилади. Қуръа ташлаш маросимида ЖЧ-2013 финал босқичида иштирок этадиган барча 24 терма жамоа бош мураббийлари иштирок этишади. Қуръа ташлаш маросими якунига етгач, финал босқичида иштирок этадиган барча 24 терма жамоа вакиллари жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтадиган стадионлар, машғулотлар майдони ва турнир иштирокчиларига яратиб берилган шароитлар билан танишишлари мумкин бўлади.

Маълумот ўрнида, финал босқичига йўлланма олган 24 жамоа 6 гуруҳга сараланади. Жумладан, ёшлар ўртасида Европа қитъаси чемпиони Испания терма жамоаси «А» гуруҳининг биринчи жамоаси сифатида қайд этилди. Бу гуруҳдаги жамоалар барча учрашувларни Истанбулда ўтказади. Ўз қитъаларининг чепионлари ҳисобланган терма жамоалар эса, қуръа жараёнида 1-саватдан жой олишади. Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Африка Футбол Конфедерацияси терма жамоалари 2-саватдан, КОНМЕБОЛ ва КОНКАКАФ терма жамоалари 3-саватдан, Европа қитъасидан финал босқичини қўлга киритган яна 5 терма жамоа 4-саватдан жой олади. Мусобақа мезбони - Туркия терма жамоаси ҳам, айнан 4-саватдан жой олади. Ташкилотчилар томонидан мусобақа давомида бир қитъа шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоаларнинг гуруҳ босқичида бир-бирига тўқнаш келиб қолмаслиги мақсадида шундай қарорга келинган.

Истанбулда бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида, шунингдек ФИФА томонидан U-20 жаҳон чемпионати ғолибига топшириладиган янги кубок тақдимоти бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:10, 25.03.2013.
Ўқилди: 4118 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик