Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Хоселу жамоадоши Даниэль Карвахални мақтади.
32 ёшли футболчи фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказмоқда.
"Карвахаль - дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси. Унинг сўнгги 10-12 йил ичида нималарга эришганига қаранг", - дея ҳужумчининг сўзларини келтиради Madrid Zone.