Бош мураббий Анге Постекоглу "Тоттенхэм"даги вазиятдан тўлиқ қониқмагани аниқ. Мутахассис бу ҳақда сешанба куни ўз уйида "Манчестер Сити"дан 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган АПЛ доирасидаги ўйиндан сўнг маълум қилди.
“Афсуски, сўнгги 48 соат ичида мен бизнинг пойдеворимиз анча заиф эканлигини кўрдим. Бу клуб ичида ҳам, ташқарисидаги вазиятга ҳам тегишли”, - деди Постекоглу журналистларга.
Британия ОАВлари бунга эътибор қаратди, бунгача худди шундай баёнотларни "Тоттенхэм"да ишлаган бошқа мураббийлар - Жозе Моуриньо ва Антонио Конте айтган.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” Чемпионлар лигасига йўлланма олиш имкониятини йўқотди.