Коул Палмер Премьер-лигада гол уриш имкониятларидан энг яхши фойдаланадиган футболчи бўлиб чиқди.
WhoScored маълумотларига кўра, "Челси"нинг энг яхши тўпурари ўз вазиятларнинг 68 фоизида гол уради. Кучли учликка, шунингдек, Сон Хён Мин (“Тоттенхэм”, 63%) ва Жан-Филип Матета (“Кристал Пэлас”, 61%) кирган.
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нунес лигадаги энг ёмон реализация кўрсаткичига эга - 18%. Кейинги ўринларда Бреннан Жонсон (“Тоттенхэм”) ва Расмус Хейлунд (“Манчестер Юнайтед”) – ҳар бири 24 фоиздан.
Қайд этиш керакки, фақат камида 15та аниқ гол уриш имкониятига эга бўлган футболчилар ҳисобга олинди.