"Реал Мадрид" ярим ҳимоячилари Лука Модрич ва Тони Крооснинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда, шунинг учун ҳам мунозаралар кутилмоқда.
Иккала футболчи билан ҳам июн ойи охиригача шартнома имзоланган ва аввалроқ Мадрид клуби ёш футболчиларга йўл очишни афзал кўриши ҳақида гап кетганди.
Жума куни Athletic нашри Модрич ва Кроос ўртасидаги вазият ҳақида материал эълон қилди. Унда "Реал Мадрид" бу футболчилар ҳақидаги қарорини ўзгартиргани таъкидланган. Ўтган ёздан бери клуб ғоясига кўра, ҳеч бўлмаганда иккиликдан биттаси кетиши керак.
Негаки, Лука ва Тони жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчилари рўйхатида. Аммо ҳозир "Реал" Модрични ҳам, Кроосни ҳам жамоада сақлаб қолиш ҳақида ўйламоқда.