Кириш Регистрация

"Фиорентина" устози "Наполи"нинг қизиқишларига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Фиорентина" жамоаси бош мураббийи Винченцо Итальяно унга "Наполи"дан қизиқиш борлиги ҳақида гапирди.

"Ўйлайманки, "Наполи" президенти ўша ёзда клубга қўнғироқ қилган эди, лекин клуб уни мен билан боғланишига рухсат бермади, шунинг учун у бошқа чора кўрмади. Де Лаурентис ўзини жентльмендек тутди, мен уни жуда ҳурмат қиламан ва бу ҳақда билганимдан кейин бу янада ортди" - деди "Фиорентина" устози.

"Наполи" жорий мавсумда учта мураббийни ўзгартирди. Жамоани ҳозирда Франческо Кальцона бошқармоқда, бироқ у ҳам шу ёзда жамоадан ҳайдалиши мумкин.

"Наполи" 37 турда 52 очко жамғарган ва турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Неаполликлар сўнгги турда "Лечче" билан учрашадилар, ўйин 26 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:26, 18.05.2024.
Ўқилди: 710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.