Венсан Компани «Бавария» бош мураббийлигига номзод бўлди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, сўнгги кунларда бир қанча клублар 38 ёшли мутахассиснинг номзодини у бошқараётган «Бёрнли» АПЛдан тушиб кетганига қарамай, бош мураббийлик лавозимига кўриб чиқишган.
У мюнхенликлар раҳбарияти томонидан бошқа эҳтимолий номзодлар қаторида муҳокама қилинган. Роберто де Дзербидан сўнг мураббийсиз қолган «Брайтон» ҳам вазиятни кузатиб бормоқда.