"Ман Сити" якшанба куни Кубок финалида мағлуб бўлган тақдирда ҳам чемпионликни нишонлайди.
Кеча Пеп Гвардиола жамоаси кетма-кет тўртинчи бор АПЛ чемпионлигини қўлга киритди. Бунгача ҳеч бир клуб бунга эриша олмаган эди.
Шу билан бирга, "шаҳарликлар" жорий мавсумда яна бир совринга даъвогарлик қилмоқда. Улар шанба куни Англия кубоги финалида "Уэмбли"да "Манчестер Юнайтед" билан тўқнаш келишади.
Қайд этилишича, кубокни бой берган тақдирда ҳам, “шаҳарликлар” якшанба куни Манчестерда чемпионлик парадини ўтказади. Жамоа усти очиқ автобусда шаҳар бўйлаб саёҳат қилади, байрамлар маҳаллий вақт билан соат 19:30да бошланади.