“Вильярреал” марказий ҳужумчиси Александр Сёрлот “Барселона” қизиқиш доирасига тушиб қолди.
"Блауграна" 28 ёшли норвегиялик футболчини польшалик Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бироқ ҳужумчининг баҳоси туфайли келишув амалга ошмаслиги мумкин.
"Сариқ сув ости кемаси" раҳбарияти скандинавияликни сотишдан 38 миллион еврога яқин даромад олмоқчи, бу эса ҳозирда "Барселона"нинг имкониятидан ташқарида.
Яқинда "Реал Мадрид" билан ўйинда Сёрлот покер қайд этди. Александр 23 та гол билан Ла Лига тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.