"Ювентус" ҳимоячиси Даниеле Ругани яқин кунларда клуб билан шартномасини узайтириши хабар қилинган.
29 ёшли футболчи 2015-йилда “Эмполи” клубидан илк бор туринликлар сафига қўшилганидан бери бу ерда ўз фаолиятини олиб бормоқда.
У 2020/21-йилги мавсумни “Ренн” ва “Кальяри”да ижара асосида ўтказган ва Макс Аллегри жамоага қайтганидан сўнг жамоага қайтарилган.
Аммо мураббийнинг кетишига қарамай, марказий ҳимоячи клуб билан ҳамкорликни узайтирмоқчи.
Италиялик футболчининг шартномаси мавсум охирида тугайди, аммо у янги шартнома имзолашга тайёр кўринади.
Tutto Juve журналисти Мирко Ди Наталенинг сўзларига кўра, Ругани яқин кунларда шартнома столига ўтиради.
Манба у 2026 йилгача амалда бўладиган янги шартнома имзолашига ишора бермоқда.