Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби собиқ футболчиси Эмилиано Ригони жамоасисиз қолди.
Аргентиналик вингер ўйнаган "Остин" 31 ёшли футболчи билан кейинги ҳамкорликдан воз кечишга қарор қилди, дея хабар беради клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Ригони 2022 йилнинг ёзидан буён Америка жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи 11та ўйинда иштирок этиб, битта гол урган.
Маълумот учун, "Остин" айни дамда МЛСнинг Ғарбий лигасида 3-ўринни банд этган.