Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Эронлик мухлислардан икки хил назар

Баҳо:
+ | -

Кеча Эрон форумларида Эроннинг ЖЧга чиқиш имкониятлари борасидаги муҳокама бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Ушбу мавзу остида эътиборга молик фикрларни беришда давом этамиз. Эронлик икки мухлис икки хил фикр юритган. Улардан бири Эроннинг 3та ўйинда 9 очко жамғаришига ишонаётган бўлса, иккинчиси Эроннинг узоғи билан 5 очко олишини таъкидлаган.

Биринчи мухлис:
"Албатта, ҳозир имкониятларимиз ва ишончимиз у қадар яхши эмас. Агар Ўзбекистон билан ўз уйимизда (бунга ҳақли эдик) ва сафарда Ливан билан дуранг ўйнаганимизда ҳам, ғалаба ҳақида гапирмай қўя қолайлик, имкониятларимиз анча юқори бўларди.

Барча нарса июнь ойида ўтказадиган 3та ўйинимизга боғлиқ. Унгача 2та ўқув-машғулот йиғини ва ўртоқлик ўйинлари ўтказсак, шубҳасиз, тўғридан-тўғри ЖЧга чиқиш учун имкониятга эга бўламиз. Бунга катта ишонч билдирмайман, аммо маълум маънода ишонч бор.

Бизнинг кейинги 3та ўйинимизга аҳамият беринг. Биз Қатарга қарши сафарда ўйнаймиз. Қатар кўрсатаётган ўйинлари орқали муносиб рақиб эканини исботламоқда, аммо биз бу ўйинни ютшимиз шарт. Терма жамоамиз ўз имкониятлари даражасида тўп сурганидан Қатар каби жамоалар бизга муаммо туғдирмаслиги керак. Шунингдек, Ливанга қарши ўйинда худди шундай фикрни билдираман. Биз бу жамоани қандай тор-мор келтирганимизни кўрдик. Бу ўйинда 3 очкони осон қўлга киритишимиз лозим. Шунингдек, биз Кореяни ўз уйиизда мағлуб этдик. Сафардаги ўйинда ҳам 3 очко эгаси бўлишимиз мумкин.

Терма жамоамизинг муаммоси шундаки, улар барқарор ўйин кўрсата олишмайди. Масалан, Ливанни 5:0 ҳисобида енгдигу, аммо Кувайт билан 1:1 ўйнадик. Терма жамоа ўйинидаги икки хил натижа.

Юрагимга таянадиган бўлсам, Эрон барча ўйинларда ғалаба қозонишини айтяпти, ақлимга ишонадиган бўлсам эса 5-6 очко эгасига айланамиз. Лекин, яна такрорлайман, биз ҳар бир ўйинда ўз имкониятларимиз даражасида ўйнайдиган бўлсак, шунинг ўзи етарли. Кейинчалик терма жамоанинг тайёргарлигига қараб, янада аниқроқ фикр билдиришим мумкин".

Иккинчи мухлис:

"Йигитлар, саросимага тушиш шарт эмас, ҳали ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Терма жамоамизнинг Кувайтга қарши ўйинига кўп аҳамият бермоқчи эмсман. Бу ўйинда ёмон ўйнадик. Бу дегани Карлос Кейруш жамоаси беқарор ёки кучсиз жамоа эмас. Кувайт билан ўйинда ҳужум қилиш учун етарли зоналарга эга бўлмадик. Кувайт — ёмон жамоа эмас. Улар Қатардан кучсиз эмас, бу жамоалар тенг кучли. Яхши тайёргарлик кўриб, тўғри таркиб танласак, Қатардан 3 очко оламиз.

Ундан ташқари, биз Ливаннинг Тошкентда очко олиш имконияти нолга тенглигини билардик. Улар гуруҳнинг энг кучсиз жамоаси ҳисобланишади. Агар ўзбеклар Корея ва Қатар билан ўйинларда очко йўқотишса, бизда имконият пайдо бўлади. Агар Ўзбекистон Ливан дарвозасига 2-3та гол урганида, унда бизга қийин бўларди.

Ўзбекистон Ливанга қарши ёмон ўйнади. Улар 1 соат давомида бошсиз товуққа ўхшаб нима қилишни билишмади. Улар шундай ўйнаса, Сеулда Жанубий Кореяга қарши баҳсда нима бўлишини тасаввур қилинг. Ўзбекистон Сеулда мағлуб бўлишига ишонаман. Ўзбекистон Қатарга қарши ўйинда мағлубиятга учрамаса керак".

Манба: www.persianfootball.com
Киритилди: 09:01, 28.03.2013.
Ўқилди: 7380 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7941]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3190]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2698]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2153]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1892]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1857]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1684]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1605]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1603]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик