Эртадан Бангкок шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 2-Жаҳон квалификацион турнири старт олади.
Мусобақанинг биринчи куни доирасидан бир нафар боксчимизнинг жангги ўрин олган. Навбаҳор Ҳамидова -66 кг вазнда илк баҳсини болгариялик Жоана Нвамеруега қарши ўтказади. Жанг тахминан Тошкент вақти билан 16:45 да бошланади.
Баҳслар Тошкент вақти билан соат 11:00 дан бошлаб старт олади.